Қашқадарё вилоятининг «Сувоқава» давлат унитар корхонаси мутахасиси, 59 яшар К.Н. хусусий корхона раҳбарига қурилиш учун объект ажратилиши масаласини ҳал этишни ваъда қилди ва бунинг учун 14 минг доллар сўради. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
У ДХХ ходимлари томонидан чойхонада 9 минг доллар олаётганда ушланди.
Қўлга олинган шахснинг айтишича, танишлари катта ҳажмдаги қурилиш ишлари баҳосини 10 минг доллар эканлигини айтган, ўзининг ўртакашлик хизматларини эса 4 минг доллар баҳолаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора) билан жиноий иш қўзғатилган ҳамда тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)