Сомали жануби-шарқидаги Байдабо шаҳрида юз берган иккита теракт оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, яна 40 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, биринчи портлаш 13 октябрь куни шаҳарнинг марказий кўчасидаги ресторанда, иккинчиси эса кичикроқ кафеда юз берди.
Портловчи ускуналарни террорчи-худкушлар ҳаракатга келтирган.
Портлашлар учун жавобгарликни «Аш-Шабаб» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)