Пензада қурилиш ишлари давомида 4-қаватдан қулаган 21 яшар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси маълум қилди.
Ҳодиса 14 октябрь, якшанба куни Пензанинг Циолковский кўчасидаги уйда содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, квартира эгасининг 4 нафар таниши балкон устида ёпқич ўрнатиш ишларини олиб бораётганда ўзбекистонлик тўсиқ билан бирга пастга қулаган.
Олинган тан жароҳатлари оқибатида эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)