• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Одинахон Муҳаммад Юсуф: Мўмин ҳеч қачон бўшашмаслиги лозим

    12 октябрь куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Халқаро «Ислом: психологик барқарорлик, шахсий ва жамоавий фаровонликнинг асоси» иккинчи умумроссия илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан вакил сифатида Одинахон Муҳаммад Юсуф иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда Muslimat.uz хабар берди.

    Фото: Muslimat.uz

    Фото: Muslimat.uz

    Қуйида ушбу нутқ тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    — Азизлар! Навбатдаги учрашувимизда сиз билан кўришиб турганимдан мамнунман.Бу галги анжуман таклифномасига кўз югуртирар эканман, унинг сарлавҳасини ўқиб ўйга толдим: «Ислом – онгли танловми ёки урфга эргашишми?»Аслида ҳар бир инсон соф фитратда, яъни Исломда дунёга келади. Аммо тарбиячилари у учун динини ихтиёр этадилар.Минг афсус билан айтамизки, мулоҳазаларимиз ҳозирги кунда ўзини мусулмон санаганлар Исломга кўр-кўрона эргашаётганларини кўрсатяпти. Аксинча, ўзини Ислом динидан четда ҳисоблаганлар кўп масалаларда бу динга нисбатан онг ила ёндошмоқдалар. Ислом дини ҳақида яхши фикрга эга бўлган ёки ушбу динни кейинчалик қабул қилганлар билан ҳамсуҳбат бўлсангиз, уларнинг бундай муносабати сабаби динимизга онг ила назар солганлари ва шу билан ҳақиқатни топганлари эканини билиб оласиз.Хўш, мусулмонлар-чи? Ҳар муаммонинг ечими бўлмиш ўз динларини қўйиб, қўйингки, саодат майоғи бўлмиш бу имкониятни кўрмай, ўзга қавмлардан, уларнинг урфларидан нажот излашларини нима деса бўлади? Ўз динларига кўр-кўрона амал қилиб ёки амал қилмаганлари етмагандай, ёт иймон ва одатларига кириб қолаётганлари янада аламли.Ҳар саволга жавоб бўлмиш Ислом руҳшуносликда ҳам ҳар нарсага ечимдир. Руҳшуносликнинг асоси Қуръондир. Аллоҳ таолонинг муқаддас китобидаги илоҳий хитоби руҳшуносликдаги энг олий услубдир.Инсонлар, айниқса, мусулмонлар биргина оятга яхшилаб эътибор берсалар, уни ўзларида яхши ўзлаштирсалар ва унга амал қилсалар эди, ҳозиргидек дунёни тушкунлик қамраб, умидсизликлар урчимасди.Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 139-оятида марҳамат қилади:«Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар! Агар мўмин бўлсаларингиз, сизлар устунсизлар».Бундан-да яхшироқ тасалли, умид бағишлаш борми?! Бундан-да каттароқ саодат ва башорат борми?!Мен хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, ҳар гал мусибат келганида мана шу оятни эсга оламан дарров. Мўмин ҳеч қачон бўшашмаслиги лозим. Мўмин маҳзун бўлмаслиги керак. Бу муҳим қоидадир. Чунки Аллоҳ бандаларини бундан қайтаради. Негаки бўшашганда ишлар ортга кетади. Маҳзунлик эса мағлубиятга олиб боради.Ким нима деса – десин, биз устунмиз! Доимо устунмиз. Мўмин бўлсак – бўлди. Бу ўткинчи дунёда бирор нарсага эришамизми-йўқми, барибир устунмиз. Муҳими иймондан айрилмасак бўлгани!Аллоҳ таолонинг шундай катта ваъдаси турганида бизга яна нима керак? Мусулмонлар мана шу оятга амал қилиб келганларида ютуққа эришганлар. Ҳатто мўғул каби, салбчилар каби қудратларни енга олганлар.Аллоҳ таоло бандаларини доимо яхшилик, эзгулик умидида бўлишга, машаққатларда эса сабр ва қаноат қилишга ундайди. Бунинг мукофоти олдинда эканига очиқ ваъда беради. Оламлар Роббиси томонидан банда қалбида ёқилган мана шу умид учқуни мусулмон кишига барча қийинчилик ва машаққатларни енгишда катта куч беради. Мана шу исломий руҳшуносликнинг асосидир. Биргина шу нарса мўмин инсон руҳиятига таъсир қилиб, унинг бу дунё ҳаётидаги барча ҳаракатлари йўналишини белгилаб беради.Аллоҳ таоло яна:«(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Зумар сураси, 53-оят).

    —Ушбу ояти карима Қуръондаги энг умидбахш оят ҳисобланади. Бу оятдан чиқариладиган қоида: «Мўмин ҳеч қачон ноумид бўлмайди». Демак, биз мусулмонларга умидсизлик, тушкунлик деган нарсалар мутлоқ тўғри келмайди. Холиқимиз бўлмиш Аллоҳ таоло шундай деб турганидан кейин, раҳматини кўрсатиб турганидан сўнг яна қандай умидсизликка ўрин қолиши мумкин?!Мана шу қоида исломий психологиянинг асосидир.Шариатимиздаги иккинчи масдар бўлмиш суннати набавияга назар солсак, қуйидаги башоратни топамиз.Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминлардагина бўлади», деганлар.Демак, инсон мўмин экан, унга фақат яхшилик бўлади. Унга дунёвий ўлчовдаги яхшилик етса-ю етмаса, хайр бор. Мудом мусулмон экан, ўзига етган ҳар маҳрумликда, ҳар қандай озорда ажр бордир. Ҳадислардан бирида ҳатто тикан кирганида ҳам мўминга хайр бўлиши, бу унинг гуноҳлари учун каффорот бўлиши айтилган. Шундай экан, мусулмон киши ўзини энг устун, энг саодатманд ва энг омадли ҳисобламоғи, ҳеч қачон умидсизликка йўл қўймаслиги, заифлик қилмаслиги ва тушкунликка тушмаслиги лозимдир.Мана шу руҳий ҳолат мусулмонни яхшилик сари ҳаракатлантирувчи, ғайрат қилдирувчи омил ҳисобланади. Мана шу исломий психологиянинг суннатдаги асл мазмуни саналади.Инсонларга башорат, яхшилик ва умид бахш этувчи Қуръон ҳамда суннатда белгилаб берилган исломий психологиянинг умумий асослари ҳақида гапира туриб, мисол тариқасида ўз фаолиятимга боғлиқ биргина мисолни ҳам келтирмоқчиман.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ кўп ишлар қаторида юртимиздаги исломий сайтларга ҳам асос солган эдилар. Мана шу сайтлардан бири муслималаримизга хос бўлиб, унда диний масалалар, руҳшунос, мураббий, шифокор ва адвокат хизматлари мавжуд.Кунда юртимиздаги аёл-қизларимиздан келган турли саволларга ҳар бир мутахассис ўз соҳаси бўйича имкон қадар жавоб бериб келади. Эндиликда жонли мулоқотларни кўпайтириш, энг долзарб масалаларни кенгроқ ёритиш ҳаракатида турибмиз.Мулоҳаза шуки, бу хизматлар ичида диний масалалар ва руҳшунос бўлимига мурожаат нисбатан кўпроқ. Руҳшунос жавобларни диний асосда беради. Диний масалалар бўлими ҳам ўз ўрнида жавоб беришда руҳий услубларни қўллайди. Яъни, бу иккиси орасида боғлиқлик бор.Умумий ҳолатдан хулоса шуки, кўпчилик оддий нарсалар ҳақида, ечими маълум бўлган муаммолар ҳақида ҳам савол беради. Баъзилар жавобини била туриб насиҳат, тасалли сўрайди. Буларнинг ҳаммаси руҳий қўлловга эҳтиёж борлигига далолатдир.Бугунда кенг тарқалган муаммолардан бири оила можаролари ҳисобланади. Бу ҳақда узоқ фикр юритиб, ечимини ояти каримадаги биргина сўзда топдим. У сўз Рум сурасининг қуйидаги оятидадир:«У сизларни бир жондан яратган ва сокинлик топиши учун ундан жуфтини яратган Зотдир».Оилалардаги муаммоларнинг боши айнан мана шу «сокинлик» йўқлигида деб биламан. «Сокинлик» сўзининг маъноси кўп ва кенг бўлиб, у асосан хотиржамликни англатади. Хотиржамлик нима дегани? У тинчлик, осойишталик, унс-улфат, бахт-саодатдир. Демак, инсоннинг жуфт қилинишидан мақсад ҳар бири ўз жуфтидан мана шу маънони топиши учун экан.Хўп, хотиржамлик нималарда намоён бўлади? Эркак учун аёлининг очиқ чеҳра билан туриши, ташқаридан чарчаб келганида унга ором учун имконият яратиши, эҳтиёжи бор бўлган нарсаларда хизмат қилиши, қалбига сурур киритиши, дунё ғамларини унуттиришидир.Аёл учун хотиржамлик ўзини ҳимояланган, таъминланган, эътибор ва риоятда сезмоқлиги, ҳар қачон истаганида бошини қўйиш учун елка борлигини ҳис қилмоқлигидир.Энди айтинг-чи, бу сокинлик қай даражада ўрнига қўйилмоқда? Аллоҳ таоло айтган бу мўъжиза туриб, одамлар ечим қидириб қаёққа чопмоқдалар? Эркаклар сокинлик топиш учун сокинлик бериш ўрнига аёлларга ажрашиш ёки устига уйланиш ила таҳдид қилмоқдалар. Аёлларига нисбатан турли ноҳақликларни қилишни ечим деб билмоқдалар.

    Аёлларимиз эса эрга сокинлик бериш деганда кўпроқ уларнинг нафсини қондириш йўлини тутмоқдалар. Уларни қўлга олиш мақсадида бозорма-бозор, гўзаллик салонидан фитнес томон югурадилар.Ва таъкидлаш ҳам керакки, бу эр-хотин ўртасидаги сокинлик деганда бугунги кунда кўзга ташланиб турган ҳуқуқ талашишлар ҳам тушунилмайди.Аслида ҳаммасининг жавоби шу биттагина сўздадир.Бошқа муаммоларни ҳам шунга қиёс қилиш мумкин.Аввало Аллоҳ таолонинг Ўзи бандаларининг руҳий эҳтиёжлари чорасини кўриб қўйган. Қолаверса, бу борадаги буюк мутахассис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Бизга қолган асосий вазифа буларни таблиғ қилиш, яъни етказишдир.Биздан талаб қилинган иш Қуръони каримни олиб, ундаги «сокинлик» маъносини яхши фаҳмлашдир. Онгли равишда уни ҳаётимизга татбиқ қилишдир.Қолаверса, умумий тарзда Қуръон ва суннатда келган, инсоният учун мўлжалланган исломий психология ғояларини ўрганиб, ўзлаштириб, унга ихлос билан амал қилишдир.

    14.10.2018, 14:19   Изоҳ (0)   28403
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Адлия вазирлиги: Мактабларда ҳуқуқий фанлардан ўтилаётган дарсликларнинг мазмуни қониқарсиз

    14.10.2018, 13:56

    Сирдарёда 24 болага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, 5 оилага никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома топширилди

    14.10.2018, 13:35

    ДХХ йил бошидан бери валютафурушлардан 73 млрд сўмдан ошиқ хорижий валютани мусодара қилди

    14.10.2018, 13:03

    Тошкентдаги буддавийлар ибодатхонаси бузилмайдиган бўлди

    14.10.2018, 12:42

    2018 йилда 14195 киши доимий яшаш учун Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетган

    14.10.2018, 12:05

    Йўлдошбек қори Масжид ул-Ҳаром имомларининг тиловатларига тақлид қилиш бўйича ўтказилган норасмий беллашувда иккинчи ўринни олди

    14.10.2018, 11:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.