2018 йил январь сентябрь ойларида хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга доимий яшаш учун 1961 киши кўчиб келган бўлса, 14195 киши хорижий мамлакатларга доимий яшаш учун кўчиб кетган. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
9 ой давомида доимий яшаш учун Ўзбекистонга кўчиб келганлар орасида Қозоғистон фуқаролари (31 фоиз) етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Тожикистон (28,3 фоиз) ва Россия (25,3 фоиз) фуқаролари ўрин олган.
Январь—сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистондан чиқиб кетганларнинг 48,1 фоизи Қозоғистонга, 46 фоизи Россияга ва 3,4 фоизи бошқа мамлакатларга, 1,3 фоизи АҚШга кетган.
Изоҳ (0)