Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов ва Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жианг Ян хоним учрашиб, Шанхай шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти марказини ташкил этиш тўғрисида келишиб олди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Алишер Навоий маркази Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректорининг жорий йил ноябрь ойида Хитойга сафари давомида очилиши белгиланган.
Шунингдек, Шуҳрат Сирожиддинов университетда Хитой марказини очишни таклиф этди. Бу ерда ўзбек адабиёти намуналарини хитой тилига, хитой ижодкорлари асарларини ўзбек тилига ўгира оладиган таржимонларни тайёрлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)