Мадинадаги халқаро Қуръон мусобақаси иштирокчилари Масжид ул-Ҳаром имоми Шайх Абдураҳмон ибн Абдул Азиз ас-Судайс билан учрашдилар. Бу ҳақда Muslim.uz хабар берди.
Шайх Абдураҳмон ибн Абдул Азиз ас-Судайс Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовни, Абдураҳмон қорини қутлади.
Масжид ул-Ҳаром имомлари тиловати ва муаззинлари азон айтишига тақлид қилиш бўйича ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик қорилар ғолиб бўлишди.
Мусобақа иштирокчилари Қирол Фаҳд бин Абдулазиз номидаги Қуръони Карим матбааси фаолияти билан танишдилар.