Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги Isuzu русумли автобус бошқарув йўқотилиши оқибатида йўл четига ёнбошлаб қолди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Воқеа «Жиззах—Дўстлик—Гагарин» йўлининг 23-километрида содир бўлди. Автобус салонида жами 28 нафар йўловчи бўлган.
Ҳодиса оқибатида 3 нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди, 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилди.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)