Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган 3 нафар қизни уриб юбориб, улардан икки нафари комага тушиб қолганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматованинг «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевга маълум қилишича, автоҳалокат натижада тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига даволанишга ётқизилган жабрланувчилар И.У. ва Х.У.ларнинг аҳволи яхшиланган.
«Вилоят Ички ишлар бошқармасининг мутасадди вакиллари ҳар соатда беморларнинг ҳолидан хабар олмоқда. Бугун жабрланувчиларнинг икки нафари ҳушига келиб гапира бошлади. Улар шифокорларнинг доимий назоратида. Ҳозирда фақат жабрланувчи О.У.нинг аҳволи оғирлигича қолмоқда», — дейди Ширин Норматова.
Қайд этилишича жабрланувчилар яқин қариндошларнинг (ака-укаларнинг) фарзандлари бўлган.
Изоҳ (0)