• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Гоша» лақабли гапирувчи қарғаси билан машҳур бўлган марҳум Шодибек ва унинг қарғаси ҳақидаги баъзи тафсилотлар

    «Гоша» лақабли инсон тилида сўзловчи жануб қарғаси билан машҳур бўлган сурхондарёлик Шодибек Чориев 9 октябрь куни тонг соат 4:25 да Шеробод туман тиббиёт бирлашмасининг ШТЁБ реанимация бўлимида ҳаётдан кўз юмди. Шодибекнинг мухлислари у ҳақдаги баъзи тафсилотларни «Дарё»га юборди.

    Фото: Шодибек Чориевнинг шахсий архивидан

    Фото: Шодибек Чориевнинг шахсий архивидан

    У билан боғлиқ бўлган  15 дан ортиқ табиат мавзусидаги ўта қизиқарли мақолалар ва услубий тавсиялар вилоят ва республика миқёсида нашр этилган. Айниқса «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган Республикада ягона сўзлай оладиган «Гоша» лақабли қарға ҳақидаги «Гапирадиган қарға» мақоласи, «Термиз оқшоми» газетасидаги «Гоша еттинчи фарзандимиз» мақоласи,  вилоят ўқитувчиларининг «Маънавият гулшани» газетасида чоп этилган «Таълим муассасаларида қушлар байрамини ўтказишга доир тавсиялар» мавзусидаги чиқишлари барча табиатсеварларга катта қизиқиш уйғотди. «Маънавият гулшани» газетаси мухбири И.Шокировнинг Б.Раҳимов ҳақидаги «Шайдойингман, онажоним табиат» номли мақоласи, бундан ташқари «Ўзбекистон» телеканалининг «Қишлоқ ҳаёти» , «Қишлоқдаги тенгдошим», «Ахборот» кўрсатувлари, «Дунё бўйлаб» телеканалининг «Ягона гапирувчи қарға»,  «Ёшлар» телеканалининг  «Сурхон воҳаси» кўрсатуви, «30 000 долларга сотилмаган Гоша лақабли қарға»  Сурхондарё вилоят ва Шеробод туман телекўрсатувлари орқали ва бундан ташқари қўшни давлатлар, Туркия, Афғонистон, Россия телеканаллари орқали унинг иқтидори  кенг оммага намойиш этилган.

    1997 йил тахминан май ойининг 15-саналарида Шеробод шаҳридаги «Катта ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Эшбой Бердиев кўчасида яшовчи уста-дурадгор Муҳиддинов Ҳомид аканинг Самариддин исмли 11 ёшдаги ўйинқароқ  ўғли  Кўҳитанг тоғ этакларида жойлашган Ғуржак қишлоғидан чамаси 15-20 кунлик жануб қарға полапонини ўзига таниш бўлган қўшниси ҳаваскор қушбоқар Бўри ака Раҳимовга олиб келиб «Бўри ака сизга зўр қуш олиб келдим, уни қишлоғимиздаги тоғ арча тагидан топиб олдим, инидан тушиб кетган экан шекилли, оёқ ва қанотлари синган бўлса керак!» дея  қарға полапонини парвариш қилиб олиш учун ҳадя қилганча уйига қайтди.

    Бўри ака Раҳимов табиатан қушларга меҳр қўйган инсон бўлиб, қарға полапонини ҳеч иккиланмасдан ўз ҳовлисига  олиб кириб, оиланинг кичик ўғли 6 ёшли Шодибек билан суҳбатлашганча, қарға полапонининг оёқ ва қанотларига малҳам қўйиб, уни очиқ майдонда яъни ҳовли олдидан жой олган мўъжазгина супа ёнида экилган улкан тут дарахти соясида парвариш қила  бошлади.

    Кунлар ўтиб қарға боласи тобора соғайиб борар экан, у  оиланинг кенжа ўғли Шодибекнинг жонли ўйинчоғига айланди, уни парвариш қила туриб унга нон ушоқлари, ҳар хил ҳашаротлар, уйда пиширган таомлардан бир бўлагини унга ҳадя этиб парвариш қилиб келди ва қарға боласи уйдагиларнинг гўёки бир эрмагига айланди.

    Бўри ака қарға боласига бирон бир «лақаб» қўйишга жазм қилди ва кичик Шодибекка қулайлик туғдириш учун  унга «Гоша» лақабини берди, шу тарзда жануб қарға полапони «Гоша» лақаби билан тобора вояга етиб борди.

    Табиатда қарғани яқиндан томоша қилиш мушкул бўлиб уни масофа жиҳатидан яқини билан 15-20 метр наридан томоша қиладиган қизиқувчилар Бўри ака хонадонида парвариш қилинаётган қарғани ўзининг мўъжазгина ҳовлисидаги очиқ майдонда  1-1,5 метр яқинликда томоша қилиб завқланиш мумкин эди.

    Касби ўқитувчи ва қўшимча даромад манбаига эга бўлмаган Бўри ака Раҳимов 1998—2001 йилги дон маҳсулоти ва қушлар учун бериладиган омухта ем танқислигидан ҳовлисида парвариш қилинаётган 38 турдаги жами 1250 қуш зотларидан 400-500 таси нобуд бўлди  ва кунларнинг бирида яъни 2000 йилнинг октябрь ойида Шеробод шаҳрининг «Дўстлик» маҳалласи худудидаги Мустақиллик кўчасида жойлашган ҳозирги Шеробод МХККХК биносига ҳарбий қисм кўчиб келганлиги ҳамда унда ишловчи бош командири табиатга ва ундаги жонзотларга қизиқиши ўзгача эканлиги билан Бўри ака томонидан парвариш қилинаётган қушларини томоша қилиб дўстлашиб олди.

    Ҳар шанба кунлари оила аъзолари билан қушларни томоша қилиб кетувчи подполковник Қаҳрамон ака  кунларнинг бирида Бўри акага ажойиб таклиф билан мурожаат қилди, у киши ўз таклифида ҳарбий қисмда етарли даражада жонли бурчак қилганлиги ва мумкин бўлса қайтариб бериш шарти билан ҳар хил турдаги қушлардан бериб туриш таклифини билдирди ва келган меҳмонга рад жавобини бера олмаган Бўри ака  шу йилнинг ноябрь ойида ушбу ҳарбий қисмга жами 120 дона парвариш қилиб келаётган қушлари билан биргаликда «Гоша» лақабли қарғани ҳам бериб юборди.

    Ҳарбий қисмда ташкилаштирган жонли бурчакда турли хилдаги қушлар билан бир қаторда  жануб қарғаси хам парваришланиб, уни Бўри акани таклифига биноан  ҳар 3-4 кунда қисмдаги ҳовлига саёҳатга чиқариб туриш таъкидланганлиги учун ҳам хизматни ўтаётган аскарлар  очиқ майдонда юрган «Гоша»ни ўз лақаби билан атаб унга ҳазилона тарзда «Гоша», «сафга тур», «ростлан», «нос бер», «Борис ака» каби сўзлар билан ўртоқлашар эди.

    2002 йилнинг айни саратонида  ҳарбий қисм командири подполковник Қаҳрамон ака иши юзасидан ғарбий округга ишга кетаётганлиги айтиб,  олган омонатлари билан бир қаторда «Гоша» ҳам хизматдан қайтди ва  шу куни Бўри ака хонадонида ҳақиқий аскар байрами  бўлди.

    Орадан 3-4 кун ўтгач, кечки таомланиш вақтида оила бекаси Собира ая турмуш ўртоғига юзлана кундалик ишларни бажариб юриш даврида дарвоза томонидан ғалати товушда «Борис ака» деб масхара қилиб кетаётганлиги ва бу ҳолат юзасидан кўчага юзланганда ҳеч ким бўлмаслиги тўғрисида шикоятини айтди, ушбу ҳолат аввалига ҳар 3-4 кунда кейинчалик 2-3 кунда такрорланадиган бўлиб уйдагиларнинг ғашига тегди ва бу ғалати товушни Бўри аканинг болалари ҳам тасдиқлаб, гўёки ушбу товуш маст ҳолдаги кишининг овозига ўхшашлиги тўғрисида баён қилди.

    Кунларнинг бирида оила бекаси Собира ая кундалик ишларини юзасидан «Гоша» турган уя олдида, ҳовлига сув келганлигидан фойдаланиб қозон-товоқ, чойнак-пиёлаларни ювиб турган вақтда юқоридаги сўзлар яна такрорланди ва ҳар доимгидек кўчага юзлананди — ҳар домгидек ҳеч ким йўқ ва  ўз ишини давом эттирар экан, юқоридаги овоз «Гоша» сақланаётган қафаснинг салқинлаштириш учун ёпилган гилам ортидан келаётганлигига амин бўлди. Собира ая гиламни кўтариб ичкарида қарғадан бошқа ҳеч бир жонзот йўқлигига гувоҳ бўлиб ёқа ушлади ва ўз ишини давом эттира, не кўз билан кўриб, қулоқ билан эшицинки, барчани «Гоша», «сафга тур», «ростлан», «нос бер», «Борис ака» каби сўзлари билан аҳмоқ қилаётган жонзот бу қарға боласи Гоша эканлигига амин бўлди, Собира ая узоқ вақт қарғанинг сўзларини кузатиб, ин ичида турган қарға инсон талаффузидаги тушунарсиз сўзларини англади.

    Кечга яқин ишдан келган Бўри акага оиласи бўлган воқеа ҳақида сўзлаганда, бўлиб юрган ғалати товушлардан хабардорлиги ва бунга ўзи ҳам гувоҳ бўлганлиги, фақат ишонч ҳосил қилмаганлигини таъкидлаб, бу оилавий сир бўлишини таъкидлади.

    Бу ғалати товушдан хабардор бўлиб хуноб бўлган Бўри аканинг фарзандлари  ҳам аста-секин  воқеадан воқиф бўлди ва уларни ёнига ўтқазиб, ушбу ҳолатни кўчага, кўрган билганга, маҳалла-кўйга ёймасликни, акс ҳолда ушбу ҳолат бўйича исбот талаб қиладиган кишилар олдида изза бўлишини қаттиқ таъкидлади.

    «Гоша» тўғрисида қизиқарли тафсилотлар.

    №Халқ томонидан бериладиган саволларЖавоб
    2.Қайси оилага мансуб?«Қарғасимонлар» оиласи
    3.РангиҚора
    4.Оғирлиги1800 г
    5.Бўйи38 см
    6.Қанотларининг узунлиги 75 см
    7.ЗотиНар (Эркак)
    8.Тумшуғининг узунлиги4,5 см
    9.Мулоқотга чиқишиКўп такрорланган сўзларни қайтаради
    10.Кунлик очиқ ҳавода сайр қилиш вақти чегараси30—120 минут
    11.ГОША ни  томоша қилиш учун узоқ яқиндан  келган табиацевар инсонларЎрта ҳисобда 81 000 киши

    2003 йил январь ойидан шу вақтга қадар

    Кунига ўрта ҳисобда 15 киши

    Ойига 450 киши

    Йилига 5400 киши

    5400 х 15 йил =81 000 дўст

    12.«Гоша» тўғрисидаги тафсилотлардан хабардор бўлиб уни кўришга келган хорижий давлатларда яшовчи  табиацеварларнинг  юртлари тўғрисида маълумот.Япония

    Хитой

    Туркия

    Озарбайжон

    Туркманистон

    Тожикистон

    Афғонистон

    Россия

    Қозоғистон

    Украина

    Беларусь

    Шодибек Чориевнинг вафоти мунособати билан уни таниган инсонлар унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирмоқда.

    12.10.2018, 18:59   Изоҳ (0)   135281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МДҲга аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши якунига етди (фотогалерея)

    12.10.2018, 17:21

    Тошкентнинг Паркент бозори атрофида навбатдаги Mercedes-Benz автобуси ёнди

    12.10.2018, 16:42

    Халқаро Қуръон мусобақаси иштирокчилари Масжид ул-Ҳаром имоми билан учрашди

    12.10.2018, 16:28

    Жиззахда 28 нафар йўловчиси бўлган Isuzu автобуси йўл четига ёнбошлаб қолди

    12.10.2018, 16:15

    Мадина шаҳрида ўтказилган Қуръон мусобақаси натижалари эълон қилинди

    12.10.2018, 15:45

    Жиззахда 4 та туман ИИБ бошлиғи ўзгарди

    12.10.2018, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб ҳаётган қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    Кино | 1 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.