Олдинроқ Тошкентда метро ҳаракати тўхтаб қолгани ҳақида хабар қилинган эди. Дастлабки маълумотга қараганда, «Тошкент метрополитени» УК бундан бехабар қолган эди.
Бироз вақт ўтиб, «Ўзбекистон темир йўллари» поездлар ҳаракати тўхтаб қолгани юзасидан баёнот берди.
2018 йил 11 октябрь куни соат 14:24 да «Чилонзор» метро линиясининг «Олмазор» бекатида 14-сонли маршрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган. Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида «Пахтакор» бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинди. Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилди. Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинди ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирди.Бундай техник носозлик туфайли юзага келган ноқулайлик учун Тошкент метрополитени маъмурияти барча йўловчилардан узр сўрайди.
«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати
Изоҳ (0)