Наманган шаҳрида шу йил 3 октябрь куни номаълум шахс Шарқ Тонги маҳалласи ҳудудида «Маориф» МФЙда яшовчи И.Қ. томонидан қаровсиз қолдирилган Lacetti русумли автомашина салонидан 3 млн 900 минг сўм пулини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи Ш.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)