Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи А.С. маст ҳолатда бировга тегишли телефонни ўғирлаб кетди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
«1989 йилда туғилган А.С. 10 сентябрь куни соат тахминан 20:30 ларда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Чиноз тумани марказида жойлашган ‘Ибрат’ тўйхонасига келиб, 1958 йилда туғилган М.I.га тегишли Samsung русумли нархи 500 минг сўмлик қўл телефонини танишига қўнғироқ қилиб олишни илтимос қилиб олиб, ушбу телефонни қайтариб бермасдан воқеа жойидан кетиб қолган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Чиноз шаҳрида жойлашган «Шер» тўйхонаси ёнида, 1951 йилда туғилган М.Н.ни Артел русумли нархи 250 минг сўмлик қўл телефонини турмуш ўртоғига телефон қилиб олишини айтиб, сўраб олиб номаълум томонга қочиб кетган.
Ушбу жиноятни содир этганлиги учун А.С. Жиноят Кодексининг тегишли моддасига кўра, жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)