Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари ва Тошкент вилояти ИИБ вакили билан ҳамкорликда «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган М.Р. га тегишли бўлган қўл юклари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Натижада, оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган, қиймати қарийб 61 млн. сўмлик, умумий вазни 1217 граммдан иборат бўлган оқ металлдан ясалган 184 дона ҳар хил турдаги заргарлик буюмларини яширинча олиб келинаётганлиги аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро А.А. нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг қўл юклари орасида божхона ходимига оғзаки сўровда маълум қилинмаган, қиймати 42 680 000 сўмлик умумий оғирлиги 194 грамм бўлган 28 дона сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари олиб кирилаётганилиги фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)