Хорижий ҳамкасблар тажрибаси ва кино саноати соҳасидаги сўнгги ютуқларни ўрганиш учун ўзбек кинематографларининг бир гуруҳи АҚШда бўлиб қайтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Улар Нью-Йорк киноакадемияси ва Лос-Анжелес кинофильм мактабида бўлиб, талабалар ва ўқувчиларнинг иши билан танишди, мастер-классларда иштирок этди. Кино ва анимация, актёрлик, кинематография курсларида амалга ошириладиган ишлар билан танишди.
Ҳамкорликка оид келишувлар, келажакдаги режалар ва соҳага оид янгиликларни жамоатчиликка етказиш мақсадида анжуман ташкил этилди. Унда Американинг етакчи кинематография компаниялари вакиллари билан алоқаларни ўрнатиш юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил этилди.
Изоҳ (0)