«Тахтлар ўйини» фильмида Санса Старк роли билан танилган британиялик актриса Софи Тёрнер сериалнинг якуни ҳақидаги таассуротларини айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, сериалнинг якуни «фожиали ва адолатсиз» бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» ёзмоқда.
Актрисанинг таъкидлашича, у сериалнинг охирини ўзгартирган бўлар эди. Шу билан бирга, у шундай кенг миқёсли ва оммабоп лойиҳада иштирок этганидан хурсанд эканлигини тан олади.
Тёрнеринг қўшимча қилишича, ўтган мавсумлардан фарқли равишда, келажакда унинг қаҳрамони ўзгаради. У ўзига анчагина ишонган, ўтган мавсумлардаги иккиланишлардан асар қолмаган.
Изоҳ (0)