Netflix стриминг хизмати Том Уилернинг «Жон Генри ва давлат эрлари» сценарийси асосида фильм суратга олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Фильмда бош ролни Дуэйн Жонсон ижро этади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Актёр Жон Генри ролини ижро этади. У буғ болғаси билан мусобқада ғолиб чиққан, бироқ ҳолдан тойиб вафот этган АҚШнинг мифологик халқ қаҳрамони ҳисобланади.
Бундан ташқари, Дени Гарсия ва Бо Флинн билан бирга Жонсон фильм продюсери ҳам ҳисобланади.