Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан тақдим қилинаётган Scorpion триллерининг саундтреки машҳур қўшиқчи, Россия халқ артисти Валерия томонидан ижро этилади.
Картина муаллифларининг «Дарё»га хабар қилишича, ҳозирда саундтрекка видеоклип олиш жараёнлари кетмоқда.
Валерия – Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги маданият ва санъат кенгаши аъзоси, 13 марта «Золотой граммофон», 4 марта «Муз-ТВ» ва бошқа кўплаб мукофотларни қўлга киритган.
Scorpion фильмининг шу йили Тошкентда ўтказиладиган PROlogue халқаро кинофестивали очилиш маросимида гала-премьераси бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)