Беларусь 20 йил ичида биринчи марта «Оскар» мукофотига фильм номзодини илгари суриш учун ариза жўнатди. Республика маҳаллий режиссёр Даря Жукнинг «Хрустал» фильми номзодини илгари сурган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фильм номзодини илгари суриш учун мамлакатда «Оскар» қўмитасининг иши қайта ё;лга қўйилган.
Таъкидланишича, фильм Америка кинематография санъатлари ва фанлари киноакадемиясининг талабларига мос келади. Ариза прокат гувоҳномаси билан бирга жўнатилган.
Изоҳ (0)