Тошкентда Hangzhou Hikvision Technology компанияси президенти Янгжон Ху билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Хитой компаниясининг «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидаги иштироки масаласи кўриб чиқилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Мулоқот давомида томонлар лойиҳа билан боғлиқ ва уни амалга ошириш давомида фойдали бўлиши мумкин бўлган масалаларни биргаликда кўриб чиқишга келишиб олди.
Hikvision видеокузатув ва тизимлари соҳасидаги технологиялар ва «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаларини амалга оширишда катта тажрибага эга. Улар қаторида Сеул, Шанхай, Нью-Йорк, Украина, Беларусь ва Сингапурда жорий этилган лойиҳаларни санаб ўтиш мумкин.
Компания маҳсулотлари дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида қўллаб келинади.
Изоҳ (0)