Халқаро Akfa университетини Тошкентда 2019/2020 ўқув йилидан очиш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz». Ўзбекистон Президентининг «Тошкент шаҳрида Akfa халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Университетни ташкил этиш таклифини Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Akfa Medline компанияси билдирди.
Университет пулли асосда фунтаментал, аниқ, тиббиёт ва гуманитар фанлар бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлайди.
Ўқув-методик бошқарув ва таълим жараёнини олиб бориш университет томонидан етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таъминланади. Таълим бериш инглиз тилида амалга оширилади.
Битирувчиларга университет томонидан белгиланган намунадаги олий таълим ҳақидаги диплом берилади. Университетда таълим кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университет фаолияти таъсисчилар ҳамда тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи талабалар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Халқаро Akfa университетига Шайхонтоҳур тиббиёт коллежи биноси бепул берилади. ОТМ 2022 йил 1 январгача университет барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилади.
Изоҳ (0)