Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги икки умумтаълим мактаби базасида давлат-хусусий шериклик асосида пилот лойиҳалар амалга оширилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Пойтахтда ҳозир 303 та умумтаълим мактаби бўлиб, улардан 110 тасида ўқувчилар сони меъёрдагидан кам. Жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги 136 ва 141-мактаблар улар сирасига киради. Шу сабабли айнан шу икки ўқув муассасаси давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида инвесторларга бериш учун танланди.
«Инвестициялар билан биргаликда инновациялар ва малакали мутахассислар ҳам келади. Бу эса таълим сифати ошишини таъминлайди. Лойиҳа доирасида инвесторлар болалар таълим олиши ва ўқитувчилар фаолияти учун барча шароитларни яратиши лозим. Ўз навбатида, улар мактаб мулки ва объектларидан 30 йил давомида фойдаланиш имкониятига эга бўлади», — таъкидлади Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев.
Изоҳ (0)