Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувида қарздор М.Собировдан ундирувчи Н.Собированинг фойдасига 204 миллион сўм ундириб берди. Бу ҳақда Repost Мажбурий ижро бюроси вакилига таяниб маълум қилди.
Таъкидланишича, қарздор бир қанча муддат алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Оқибатда 4 миллиондан ортиқ қарздорлик юзага келган. Қарздор 2 нафар вояга етмаган фарзандлари учун вояга етгунча бўлган миқдор 204 миллион сўм алимент пулларини олдиндан тўлашга қарор қилди.
Бюронинг маълум қилишича, аёл олдиндан тўланган пулларга ўзи ва фарзандлари учун уй сотиб олди. Бунга қадар ота-онасининг 2 хонали уйида қисилиб яшаётганди.
Хабарда айтилишича, бундай ҳол жуда камдан-кам кузатилади.
Изоҳ (0)