Тошкент шаҳрида газ идораси ходими Мажбурий ижро бюроси инспекторига пора бериш пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га идора вакиллари маълум қилди.
5 октябрь куни Шайхонтоҳур туман прокуратураси ҳамда МИБнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда инспектор Ж. Ҳайдаровнинг билдиргисига асосан унинг хизмат хонасида ўтказилган тезкор тадбирда туман 6-газ участкаси муҳандиси Н.Ғ. бир қоидабузарлик юзасидан ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига инспекторга 800 минг сўм берган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан Н.Ғ.га нисбатан ЖКнинг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)