Сурхондарё вилоятида маҳаллий хом ашёдан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ҳокими Баҳодир Пўлатовнинг Тошкентдаги тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Noble Star МЧЖ вакиллари билан учрашувида воҳада ўсадиган турли хил доривор ўсимликлардан кўплаб турдаги дори-дармон воситалари ҳамда тиббиётда қўлланиладиган бир марталик шприс, шунингдек, махсус халат, пойабзал, қўлқоп сингари тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олинди.
«Янги ташкил этилган ‘Термиз’ эркин иқтисодий зонасида маҳаллий хом ашёдан рақобатбардош фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши вилоят аҳолисини сифатли дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади»,— дейилади хабарда.
Изоҳ (0)