Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида мураккаб жарроҳлик амалиётларидан бири муваффақиятли тарзда ўтказилди. Бу ҳақда марказнинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Марказда ҳиндистонлик шифокорлар 34 ёшли беморга тирик қариндош-донорининг жигар трансплантациясини амалга оширди.
Жигар циррозига чалинган фарғоналик беморга унинг 29 ёшли укаси донор бўлди. Ушбу мураккаб жарроҳлик операцияси Ўзбекистонда учинчи марта ўтказилди.
Қайд этилишича, ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли.
Изоҳ (0)