21 сентябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Андижон туман ИИБ билан ҳамкорликда «Қорадори-2018» тадбири ўтказилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Тадбир давомида Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Қ. Андижон тумани У.Юсупов кўчасида холис ҳаридор Э.Г.га 10 дона бўлак қилиб ўралган, оғирлиги 105,22 грамм бўлган «гашиш» гиёҳванд моддасини 1500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича А.Қ.га нисбатан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)