• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Отангга бор, онагга бор» ёхуд «Ермулккадастр» ташкилотининг найранглари хусусида

    Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси Фарруҳ Рўзиев «Дарё» таҳририятига «Ермулккадастр» ташкилоти фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар хусусидаги мақоласини тақдим этди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, одамзот ибтидоий жамоа давридан ер-жой, мол-мулк учун талашган. Даврлар ўтиб инсондаги бу хоҳиш кучайса кучайдики, сўнмади. Майли, ўтмишни қўйиб турайлик. Юртимизда мустақилликнинг илк даврларида ҳам ўзбошимчалик билан иморат солиб унда бола-чақа ортириб, бир неча ўн йиллаб яшаган одамлар кам бўлмади. Улар ҳозир ҳам бор. Бироқ, ҳар бир қилинган амал ортида қонунларга итоаткорлик ҳисси бўлиши лозим. Аммо, ҳукуматимиз янаям одил, юртбошимиз инсонпарвар.

    Президентнинг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги «Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида»ги 461-сонли қарори туфайли мамлакатда ўзбошимчалик билан солинган турар жойларга эгалик ҳуқуқи тикланди. Келинг, бу масалага ойдинлик киритиш учун таҳлилларни Навоий вилояти мисолида кўрамиз.

    Вилоятнинг давлат хизматлари марказларига 569 нафар фуқародан мурожаат келиб тушди. Ходимларнинг саъй-ҳаракати туфайли жорий йилнинг 1 октябрь ҳолати билан 49 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. Аммо, ҳали ҳам мазкур масалада аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ижобий ҳал этилаяпти, деб бўлмайди. Ҳануз уй-жойларга эгалик ҳуқуқини беришда сансоларлик, «отангга бор, онагга бор» қабилидаги ҳаракатлар мавжуд. Бунга амин бўлиш учун аҳолидан тушган мурожаатлар натижасини ўргандик.

    2018 йилнинг 11 июлида Кармана туманининг «Боғишамол» МФЙда яшовчи фуқаро Бахтиёр Умаров ўзига тегишли ўзбошимчалик билан қурилган турар жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида ёзган аризаси шу куннинг ўзидаёқ марказ ходимлари томонидан ваколатли идорага электрон ахборот алмашинуви дастури орқали жўнатилган. Аниқланишича, мазкур мурожаат Навоий вилоят Ермулккадастр давлат корхонаси Кармана туман филиали раҳбарининг муносабат белгиси билан филиал мутахассиси Ж.Олимовга ижро учун берилган. Аммо, маъсул ходим фуқаронинг мурожаатини 12 иш кунига кечиктириб 31 июль куни комиссия аъзоларига юборган. Худди шундай ҳолат фуқаролар Н.Журакулова, А.Нарзиева, Н.Халилова, Н.Раҳматова, А.Мадатов, Н.Абдуллаевалар сингари 92 нафар фуқаро мурожаатига ҳам қўлланилган.

    Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018- йил 21 июндаги 461-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11-бандида, комиссия ишчи органига ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг аризасида кўрсатилган жойга чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, унинг техник планини шакллантиради ҳамда ушбу техник планни комиссия аъзоларига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга тизим орқали юбориши қатъий белгиланган.

    Нега 3 иш кунида кўриб чиқилиши лозим бўлган ариза 12 ва ундан ортиқ иш кунларига чўзилади? Демак, қонун ижросининг атайлаб бузилишида бир гап бор. Мазкур қоидабузарликка жавобан Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси қарори билан маъсул ходим Ж.Олимовга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида, яъни 552 900 (беш юз эллик икки минг тўққиз юз) сўм жарима қўлланилди. Афсуски, худди шундай маъмурий жазога Конимех, Хатирчи, Нурота туманларининг ермулккадастр ташкилоти ходимлари ҳам тортилди.

    Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ҳали қишлоқ айланиб ўтиб, одамлардан эшитганимиз шу бўлди. Халқ таъбири билан айтадиган бўлсак, «землемер»ларнинг обрўйи янада ошганмиш. Тўғрида, айрим фуқароларнинг 25—30 йиллик армони ушалаётганида нега ташкилот ходимларига хушомад урмасин. Нима бўлганда ҳам давлатимизда одамлар ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун яратилаётган ислоҳотлар илоҳим барчага яхшилик олиб келсин.

    08.10.2018, 14:13   Изоҳ (0)   36816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 34 ёшли беморга 29 ёшли укасининг жигар бўлаги кўчириб ўтказилди

    08.10.2018, 13:59

    Тошкент шаҳар ИИББ Сергелида 4 нафар ёш қизнинг зўрлангани ҳақидаги маълумотни рад этди

    08.10.2018, 13:48

    Қашқадарёда мактаб директори МИБ ходимига пора таклиф қилди

    08.10.2018, 13:43

    Самарқандда «Ёшлар – армиямиз келажаги» шиори остида тадбир бўлиб ўтди

    08.10.2018, 12:48

    Андижонда 1500 АҚШ доллари эвазига «гашиш» сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди

    08.10.2018, 12:23

    Юлдуз Турдиева Париждаги De la Ville театрида концерт берди

    08.10.2018, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.