Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан келгуси саммитда прогрессга умид билдирди, деб ёзади «РИА Новости».
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео 7 октябрь куни КХДРга ташриф буюриб, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Ташрифдан мақсад иккинчи АҚШ—КХДР саммитига тайёргарликдан иборат эди.
Музокаралар якуни маълум бўлмасдан туриб, Дональд Трамп аллақачон Ким Чен Ин билан учрашув «жуда тез орада» бўлиб ўтишини айтган эди. Томонлар АҚШ президенти ва КХДР раҳбари ўртасидаги навбатдаги саммитни муҳокама қилди ва у ўтказиладиган жой ва санани келишиб олди.
Корея Марказий телеграф агентлиги хабарида айтилишича, КХДР етакчиси мамлакат раҳбарлари ўртасидаги иккинчи саммитда бутун дунё қизиқаётган масалалар ечимида ва сўнгги музокараларда қўйилган мақсадларга етишда албатта катта прогрессга эришилишига хоҳиш ва ишонч билдирди.
Изоҳ (0)