YouTube’даги Taj World канали муаллифи мустақилликдан кейинги 27 йилдан сўнг собиқ СССРдаги 15 мамлакатнинг ҳаёт даражасини солиштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Блогер ҳаёт даражасини халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинадиган 15 та кўрсаткич бўйича таққослади. Бунга аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, умр давомийлиги, , матбуот эркинлиги индекси, йўллар сифати, хавфсизлик, ҳарбий куч-қудрат, турмуш, таълим, демократия, коррупция, ўртача ойлик маош даражаси даражаси ва бошқалар кирди.
Якунда юқоридаги параметрлар бўйича энг ривожланган давлат Эстония бўлиб чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринларни бошқа Болтиқбўйи давлатлари — Литва ва Латвия эгаллади. Россия тўртинчи ўринни банд этди. Грузия ва Беларусь 5-ўринни бўлишиб олди.
Қозоғистон 7, Арманистон 8, Озарбайжон 9, Украина 10, Ўзбекистон эса 11-ўринда қайд этилди.
Охирги ўринларни Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон эгаллади.
Изоҳ (0)