Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати пойтахти Лакхнауда Оллоҳобод округи Олий суди уч нафар шифокорни ёмон дастхати учун 5 минг рупия (тахминан 67 доллар) жаримага тортди, деб хабар беради TJournal.
Судга учта жиноят иши келиб тушди, қурбонларнинг тиббий текшируви натижалари Ситапур, Уннао ва Гондадаги туман касалхоналаридан келиб тушди. Учта ҳисоботни ҳам уларни ёзган шифокорларнинг хунук дастхатлари туфайли «ўқиб бўлмаган».
Суд фикрича, бу суд органлари ишида тўсқинлик қилган. Шифокорлар ишлари ўта кўплиги туфайли ҳисоботларни шошиб ёзганликларини даъво қилди.
Изоҳ (0)