Могилёвнинг «Моготекс» акциядорлик жамияти Ўзбекистон куч тизимлари учун 300 минг долларлик инновацион матолар етказиб беришга шартнома имзолади. Бу ҳақда Беларусь телеграф агентлиги хабар берди.
Тошкентда сентябрь ойида бўлиб ўтган Made in Belarus кўргазмаси доирасида шундай келишувга эришилди.
Корхона Беларусь енгил саноати корхоналарининг жамоавий стендида ўз маҳсулотларини тақдим этди. Бу хизмат кийими ва махсус либослар, шунингдек, уй текстили учун инновацион матолар эди. Кўргазма иштирокчиларида айниқса арамид тола ва аксилстатик иплардан тайёрланган эркаклар костюми катта қизиқиш уйғотди: бу махсус кийим ёнмайди ва электр ёйи таъсиридан ҳимояни таъминлайди.
Изоҳ (0)