Болгариянинг Русе шаҳрида TVN ҳудудий каналининг маъмурий директори ва бошловчиси Виктория Мариновани шафқатсизларча ўлдиришди, деб ёзади «Корреспондент.net». 30 ёшли аёлнинг жасадини маҳаллий фуқаро Дунай яқинидаги яшил ҳудуддан топиб олган.
Жасаддан бир неча метр нарида марҳуманинг буюмлари бўлган. Ёнгинасида автомобили тўхтаб турган. Аёл бошига зарба берилиши ва бўғиш оқибатида вафот этган.
Полиция айни пайтда жиноят сабабларининг бир нечта версияларини кўриб чиқмоқда, улар орасида қотиллик журналистнинг касбий фаолияти туфайли амалга оширилганлиги ҳам бор.
Маринова иш олиб борган сўнгги мавзу Европа иттифоқи жамғармаси маблағларининг ўғирланишига алоқадор можаро — GPGate бўлган. GP Group — Евроиттифоқ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар ортидан пул орттирган консалтинг фирмаларидан бири бўлган. Фирибгарликларга давлат олий раҳбарияти вакиллари алоқадор бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)