АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги Скохари шаҳри яқинида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, деб ёзади «ТАСС». Маълумотни штат губернатори Эндрю Куомо тасдиқлади.
Ҳодиса 6 октябрь куни юз берган. Тўй кортежидаги лимузин автомобиль йўлида бошқа транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Айни пайтда ҳодиса сабаблари ва у юз берган вазият ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)