• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожмаҳалнинг асл рангини биласизми?

    Кейинги йилларда Тожмаҳал кун давомида турли тусга кириши ҳақида турли фактлар пайдо бўлди ва бу масалага қизиқиш ортиб бормоқда. Ҳиндистон ҳукумати Тожмаҳалнинг асл рангини аниқлай олса, унинг қадимий рангини қайта тиклашга тайёр. Тожмаҳални одатда оқ рангда деб билишади ва суратларда ҳам оқ рангда кўринади, дейилади Turon 24 хабарида.

    Фото: Turon 24

    Фото: Turon 24

    Оқ рангнинг йигирмадан кўп тури бор. Тожмаҳал албатта ўшалардан бирида, аммо қайси тусда? Сутрангми? Тухумрангми? Ёки марварид тусдами?

    «Бу жонсиз бинонинг ўзгарувчанлиги ҳақида гапириш ғалати туюлиши мумкин, аммо ҳар сафар Тожмаҳални кўрганингизда у бошқача тусда кўринади, – деб ёзган эди 2006 йилда The Wall Street журнали.

    – Унинг оқ мармар ранги куннинг ҳар бир қисмида ўзгариб туради: саҳарда пушти, кундузи сутдай оқ, тунги ой ёруғида эса олтинранг бўлиб кўринади».

    Ранг ҳам миқдор жиҳатидан фарқ қилади. Туристлар узоқ вақтдан бери Тожмаҳалнинг ўзгарувчанлигини кузатишади. 17-аср ёдгорлиги эски роман саҳифалари каби аста-секин сарғайиб бормоқда.

    «Тожмаҳал аста-секинлик билан оҳорини йўқотаяпти, яқинда аниқланган фактлар эса ушбу ёдгорликнинг келажаги ҳақида жиддий бош қотиришга мажбур қилади. Тожмаҳалнинг ташқи деворлари ва гумбази оқ мармар билан қопланган бўлиб, у қуёшли кунда кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ тусга кирса, ботаётган қуёш нурида қип-қизил тус олади, тунда эса ойнинг кумуш шуъласини акс эттиради», – деб ёзган эди Travel Ask нашри.

    Тожмаҳал қурилишида оқ мармардан фойдаланилган ва 1980 йилларда ҳаво кўпроқ ифлослана бошлагандан сўнг у ярқироқлигини йўқота бошлади. Унинг ярқироқлигини тиклаш учун ҳукумат 2008 йилдан бери ёдгорликнинг устки қисмини совунлаб ювдирмоқда. Баъзи жойларга қора мармар ўрнатилди; орқа томони Хрономус каллиграфиясида бўяб чиқилди. Бироқ бу ҳаракатлар Тожмаҳал нурсизланишининг олдини олиш ёки кечиктириш учун жуда камлик қилади.

    Тожмаҳал тўрт тарҳли, уч қаватли, беш гумбазли қилиб, 104×104×7 метрли мармар супа устига қурилган. Тўрт бурчагидаги баландлиги 45 метр бўлган ингичка миноралар мақбарага салобат бағишлаб туради. Деворлари оқ мармар билан қопланган, турли рангдаги қимматбаҳо тошлардан қадама нақшлар ишланган.

    Асл рангни аниқлаш усуллари

    Ушбу ўзгаришлардан кейин Олий суд шу йил бошида Ҳиндистон археологик текширув бошқармаси ва бу ишларга лоқайд бўлган Уттар Прадеш штати ҳукуматидан компенсация сўради. Кўп вақт ўтмай Маданият ва атроф-муҳит бирлашмаси вазири Моҳеш Шарма Тожмаҳалнинг ҳақиқий рангини аниқлаш учун «илмий услуб»дан фойдаланишларини айтди.

    «Бизда ёдгорликнинг юз йиллар олдин олинган ўзига хос фотосуратлари бор. Айни пайтда бу ўзгаришларни аниқлаш учун эски расмлар ёдгорликни тозалашдан кейин олинган суратлар билан таққосланади», – дейди Шарма июнь ойида Times of India нашрига берган интервьюсида.

    Аммо бир нарса унутилдики, эски суратларнинг 90 фоизи оқ-қора рангда. Энг қадимги фотосурат 1865 йилда олинган, рангли фотосуратлар эса анча янгироқдир.

    Ҳиндистон фотоархиви жамғармаси раиси Адитя Арянинг «Арха» журналида ёзишича, «ҳақиқий рангни қора ва оқ рангли фотосуратлардан аниқлаш мумкин эмас».

    Суратларнинг оқ-қора камераларда олингани муаммонинг марказида туради. «Қадимги оқ-қора фильмлар объектларнинг ёрқинлигини ушлаб туриши мумкин эди, холос», – дея тушунтирди Аря. Тасмадаги кумуш зарралар нурга таъсирчандир. Улар таъсир қиладиган ёруғлик кучига қараб, кулранг ва қора рангларнинг нозик фарқларини намоён қилади. Объектнинг ёрқинроқ бўлиши унинг рангидан қатъий назар фильмни қуюқ тасвирда кўрсатади.

    «Шундай қилиб, Макрана мармарининг ранглари оқ-қора рангдаги фотосуратлардан бирортасида олинмаган бўларди», – дейди Аря.

    Ҳиндистондаги Times газетасининг хабарига кўра, Шарма ва унинг жамоаси ранглар стереоскопиясидан фойдаланади, бунда Викториа-эра услуби тасвирларда чуқурлик сезгисини кучайтириб бериши мумкин. У бинокуляр кўриниш феноменига асосланади, бунда ҳайвонларнинг кўриш аниқлигини тасаввур қилиш учун икки кўздан қандай фойдаланиши тушунтирилади.

    Иккала кўзимиз ҳам бир неча сантиметрдан четдаги нарсаларни кўради. Мияда икки нуқта битта тасвирга бирлашади. Стереоскоп худди шу қоида асосида ишлайди. Объектив ёрдамида енгил горизонтал жой алмашинувда иккита сурат олинади. Қурилмага кирганингизда, расмдаги объектнинг 3D репликасини кўрасиз. Шу маънода, стереоскоп дастлабки 3D тасвирлаш қурилмаси ҳисобланади.

    Кромскоп усули ёрдамида аниқлаш

    Оқ-қора тасвирли камера орқали фотосуратлар ишлаш эса қадимги ва урфдан қолган усул. Фредерик Южин Айвс томонидан ишлаб чиқилган бир версияда оқ-қора нуқталар ранглига айлантирилган. Бунда оддий ёруғлик ўрнига тасвирлар қизил, кўк ва яшил нур остида алоҳида-алоҳида яратилади. Бу версия «кромскоп» деб аталган. «Кромскоп» махсус асбобида 6 та фотосурат бирлаштирилганда, оқ-қора тасвирнинг рангли нусхаси пайдо бўлади. «Бунинг сабаби биз кўрган уч хил рангнинг яхлит ҳолда бир нуқта орқали кўринишидир», – деб айтиб ўтади Ҳиндистон илмий тадқиқот институтининг физиги, профессор Павон Кумар The Wire’га берган интервьюсида.

    «Агар шиша ёки пластикда оқ-қора шаффофлик бўлса, қизил, кўк ва яшил ранглар билан бирлаштирилганда кромскопда тўлиқ рангли тасвирни ишлаш мумкин. Осмон кўк рангда, дарахт яшил рангда кўринади, лекин қайта ишлашда ранглар уйғунлигида хато ва камчиликлар кузатилмоқда», – дея фикрини якунлайди жаноб Кумар.

    «Рангли фотографиядан фойдаланиш унчалик яхши эмас, чунки унинг технологияси бўёқларга таянади. Кўп бўёқларнинг эса кислородга, намликка ва ультрабинафша нурларга таъсирчанлиги кучли бўлади. Рангларни баҳолаш учун бу усул бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Суратлар кўпинча фотографнинг субъектив фикрининг намунасидир. Энг муҳими эстетик жозибадорлигига урғу қаратишимиз керак«, – дея таъкидлади Висва Бҳарати университети профессори Арпан Мукержи.

    Ҳиндистон геокимё илмий институти тадқиқотчиси Самбудҳа Мишранинг The Wire нашрига берган интервьюсига кўра, «Мақбарадаги мармар сиртини кислота ёрдамида текшириб кўриш мармарларнинг ҳақиқий рангини аниқлашнинг энг осон усули бўлади».

    Бу борада ҳинд тадқиқотчилари ва мутасаддилари ҳануз изланишмоқда. Тожмаҳал Ҳиндистоннинг энг кўп турист ташриф буюрадиган ёдгорликларидан биридир. Ёдгорлик UNESCO’нинг муҳофаза қилинадиган маданий объектлар рўйхатига киритилган.

    Тожмаҳалнинг «нозик» тарихи

    Тожмаҳал бобурий шоҳ Шоҳжаҳон томонидан унинг суюкли хотини, 14-фарзандини дунёга келтириш пайтида вафот этган Мумтоз Маҳалга атаб қурилган қаср экани айтилади. BBC нашри Ҳиндистонда 2014 йилда намойиш қилинган спектакл тарихий воқеани бутунлай бошқача талқин қилганини ёзади. «Шоҳжаҳон ва Мумтоз Маҳал тарихига бағишланган асарда севишганлар орасида ҳаммаси рисоладагидек бўлмагани ва Тожмаҳал қурилишининг бошқа сабаби бўлиши мумкинлигига ишора қилади. Ҳамма уни севги, муҳаббат қасри сифатида билади. Лекин у айбдорлик ҳисси туфайли бунёд қилинган эмасмикан?» – деб ёзилган BBC’даги мақолада.

    Лондонда яшовчи драматург ва халқаро масалалар бўйича таҳлилчи Дилипп Ҳиронинг инглиз тилида ёзилган драмасида Тожмаҳал аслида айбдорлик ҳисси билан қурилгани кўрсатиб берилган. «Қарама-қаршиликлар менинг асаримда ҳаракатлантирувчи куч саналади, – дейди жаноб Ҳиро BBC’га. У севишган жуфтлик ўртасида пайдо бўлган муаммоларни тадқиқ қилади. «Қўпол қилиб айтганда, бу гўзалликни ва бошқаларни мадҳ қилган маиший драма эмас, балки олий ҳокимиятга – тож-у тахтга эришиш ҳақидаги ўйиндир», – дейди жаноб Ҳиро.

    Лекин тарихий фактлар Мумтоз Маҳалнинг ХVII аср ҳинд сиёсатида катта ўрин тутганини тасдиқлайди. Ҳозирча бу жиҳат тадқиқ этилган эмас. Тожмаҳал «севги ва садоқатга қўйилган ёдгорлик» дея эътироф этилади.

    Маълумот учун: Тожмаҳални 1631—1652 йилларда Агра шаҳри яқинидаги Жамна дарёси бўйида Шоҳжаҳон суюкли хотини Аржумандга (Мумтоз Маҳал бегим, Мумтоз Бибика Равза номлари билан машҳур бўлган) атаб унинг вафотидан сўнг қурдирган. Кейинчалик ўзи ҳам шу ерга дафн қилинган. Мақбара турк меъмори Муҳаммад Исохон афанди бошчилигида бунёд этилган. Лойиҳа меъмори Усто Аҳмад Лаҳори ҳисобланади.

    Мақолани «Gulfnews.com» материаллари асосида Хуршид Серобов тайёрлаган.

    07.10.2018, 11:19   Изоҳ (0)   54030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Галапагос оролларида юздан ортиқ фил тошбақалар ўғирлаб кетилди

    06.10.2018, 23:56

    Лондон метросида Евротоннелнинг 91 ёшли собиқ раҳбарини темирйўлга итариб юборишди (видео)

    06.10.2018, 22:54

    Индонезиядаги зилзила ва цунами вайроналари остида 150 мингдан ортиқ одам бўлиши мумкин

    06.10.2018, 22:36

    Эрон шимолидаги сув тошқинлари тўрт кишининг умрига зомин бўлди

    06.10.2018, 21:15

    Интерпол ўзининг йўқолиб қолган президенти Мен Хунвей ҳақида Хитойдан ахборот сўради

    06.10.2018, 20:55

    Конго ДРда бензовоз ёниб кетиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

    06.10.2018, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.