Британия транспорт полицияси Лондон метрополитенидаги ҳуқуқбузар Евротоннелнинг собиқ раҳбари, 91 ёшли сер Роберт Малпасни платформадан метро рельсларига итариб юбораётгани акс этган видеокузатув камераси ёзувларини эълон қилди.
«РИА Новости»нинг ёзишича, кадрларда 46 ёшли Пол Кроссли платформада Малпаснинг олдига югуриб келиб, сўнг уни темирйўл излари томон итариб юборганини кўриш мумкин.
Хабар беришларича, қарияни воқеа гувоҳларидан бири қутқариб қолган — у платформадан сакраб тушиб, поезд бекатга кириб келишига бир дақиқа қолганида Малпасни қутқариб олиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида Роберт Малпаснинг тос суяги синган, бошидан қаттиқ жароҳат олган.
«Ноҳақлигимни биламан. Шунчаки ўтган оқшом яхши ухламагандим», — деб полицияга кўрсатма берган Пол Кроссли; маълум бўлишича, унга 17 ёшида паранояли шизофрения ташхиси қўйилган.
Суд уни икки кишини ўлдиришга қасд қилишда айбдор деб топган. Хабар беришларича, у 2018 йил апрель ойида бир бошқа йигитни метро йўлига йиқитиб юборишга уринган.
Изоҳ (0)