Япония пойтахти Токио шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кортежи микроавтобусга урилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Япониянинг Fuji TV телекомпанияси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кортежи ЙТҲга учраганлиги ҳақида видеони эълон қилди.
Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлди.
Телеканал хабарига кўра, Раҳмон кортежидаги енгил автомобиль микроавтобусга бориб урилди.
Тўқнашув вақтида ушбу автомобиль салонида Тожикистон президенти бўлганлиги номаълум. Тўқнашув оқибатида Эмомали Раҳмон жароҳат олмаганлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмон бугун, 5 октябрь куни 66 ёшга тўлди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарлари орасида биринчи бўлиб уни таваллуд куни билан табриклади.
Изоҳ (0)