«Санкт-Петербург—Урганч» рейси билан самолётда учиб келган Р.Н маҳаллий аэропортда «яшил» йўлакдан ҳаракатланиб келаётганида божхона ходимининг эътиборига тушди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Унинг уяли телефони божхона назоратидан ўтказилганида телефон аппарати хотирасида 189 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа мавжудлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, Хоразм вилояти божхоначилари томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида 376 та божхона қоидабузарлик ҳолати аниқланган бўлса, шундан 197 та ҳолатда 17881 дона беҳаё мазмундаги материаллар республикага кириб келишининг олди олинди.
Изоҳ (0)