Тожикистон Республикасининг Абулқосим Лоҳутий номидаги давлат академик драма театри аъзоларидан иборат 12 кишилик делегация Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Тожикистонлик меҳмонларни вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодир Шарофов кутиб олди.
Абулқосим Лоҳутий номидаги давлат академик драма театри аъзолари Самарқандда «Жиноят ва жазо» деб номланган спектаклни намойиш этади.
6 октябргача Самарқандда бўладиган тожикистонлик актёрлар Бухоро шаҳрига ҳам ташриф буюриши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)