Ravon сентябрда Россияда битта ҳам автомобилни сота олмади, деб хабар беради Spot Европа бизнеси уюшмаси маълумотларига таяниб.
Россияда автомобиллар тақчиллиги шунга олиб келдики, компания тўрт ойдан бери автомобиллар сота олмаяпти.
Сўнгги бор компания май ойида 508 дона автомобиль сотганди. Ўшанда улар Россиядаги аксарият дилерлик марказларидан ғойиб бўлди.
Тақчилликнинг камида иккита сабаби бор — Россия бозоридаги нархларни қайта кўриб чиқиш ва компаниянинг бизнес моделидаги сезиларли ўзгаришлар:
«Нархларнинг қайта кўриб чиқилиши Россия ва Ўзбекистон миллий валюталари курси ўзгариши ҳамда РФда утилизация йиғим ставкалари оширилиши билан боғлиқ. Бизнес-моделнинг ўзгариши ребрендинг билан кечди ва моделлар янгиланган қатори ишга туширилиши ҳамда Ravon бренди ривожланиши, Россия бозори учун янгиликлар ишга туширилиши бўйича лойиҳалар ва дилерлик тармоғи кенгайиши билан бирга давом этмоқда», — дея хабар беришди Ravon Motors Rus/GM Uzbekistan’да.
Ravon Россияда ёзда бир дона ҳам машинани сотмагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)