Фарғонада Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фестиваль ўтказилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Тошлоқ тумани марказий ўйингоҳида ташкиллаштирилган ушбу фестивалда 11 000 нафардан ортиқ ёшлар ва маҳалла фаоллари қатнашди.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам фестиваль доирасида сўзга чиқиб, ёшларга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилади, ҳарбийларнинг юрт тинчлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.
Фестиваль доирасида иштирокчиларга 50 дан ортиқ турдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари, узоқликни аниқлаш ва мўлжалга олиш мосламалари, шунингдек, алоқа воситалари намойиш этилди.
Тадбирга ташриф буюрганларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун округ ҳарбий оркестри тантанали концерт дастурини намойиш этган бўлса, ҳарбий хизматчилар қўл жанги элементлари билан кўргазмали чиқишларни кўрсатди.
Изоҳ (0)