Бугун, 2 октябрь санасида Европа Чемпионлар Лигасида 2-тур баҳслари бошланади. Бугуннинг ўзида 4 та гуруҳда 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Жумладан, «G» гуруҳидан ўрин олган мусобақанинг амалдаги ғолиби «Реал Мадрид» бугун Москвада ЦСКАга қарши майдонга тушади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Рома» ўз уйида «Виктория» жамаосини қабул қилади. Иккала беллашув ҳам 00:00 да бошланади.
Криштиану Роналдусиз қолган «Ювентус» эса ўз майдонида «Янг Бойз» жамоасини меҳмон қилади. Беллашув 21:55 да бошланади. Гуруҳнинг қолган икки жамоаси «Манчестер Юнайтед» ва «Валенсия» эса «Олд Траффорд»да куч синашади. Ўйин 00:00 да бошланади.
Европа Чемпионлар Лигаси
2-тур беллашувлари
2 октябрь, сешанба
«E» гуруҳи
Изоҳ (0)