Москванинг ЦСКА клуби дарвозабони Игорь Акинфеев Россия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
32 ёшли футболчи бундан буён Россия термаси учун майдонга тушмайди. Акинфеев Россия терма жамоаси сафида 2004 йилдан эътиборан тўп суриб келаётган эди.
У миллий терма сафида 110 та ўйинда майдонга тушиб, 95 та гол ўтказиб юборган. 2017 йилда эса терма жамоанинг сардорига айланди. ЖЧ—2018 вақтида ҳам у Россияни майдонга сардор сифатида бошлаб тушди.
Изоҳ (0)