Аввалроқ жорий йилнинг 29—30 сентябрь кунлари Франциянинг Париж шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини афсонавий Оксана Чусовитина ҳимоя қилмоқда. Бугун Чусовитина таяниб сакраш машқларида чиқиш қилди ва энг юқори баллни тўплаб, олтин медаль соҳибасига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Канада ва Словения терма жамоаси аъзоларига насиб этди.
Таъкидлаб ўтиш лозим, мазкур Жаҳон кубоги Токио—2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини беради.
Маълумот учун, Оксанан Чусовитина уч карра Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси, 7 марта ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. Оксана XVIII ёзги Осиё ўйинларида кумуш медалига эга чиққанди.
Изоҳ (0)