Андижонлик солиқ тўловчиларга яна бир қулайлик яратилди. Энди ер ва мол-мулк солиғини тўлаш учун давлат солиқ инспекциясига ёки банкка бориб навбат кутиш, вақтни беҳуда ўтказиш ҳолларига барҳам берилди, деб ёзади ЎзА.
Аҳоли бундан буён солиқларни вилоят прокуратураси, давлат солиқ бошқармаси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида «Инсофли солиқ тўловчи — иқтисодиёт таянчи» шиори остида ташкил этилган ва жойларга бориб хизмат кўрсатувчи махсус автомобиллар — сайёр кассалар орқали тўлаши мумкин.
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» тамойили асосида иш юритаётган мазкур сайёр кассалар жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғини ўз вақтида тўлаши, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Шу ўринда фуқаролар белгиланган тартибга кўра, ер ва мол-мулк солиғини 15 октябрга қадар тўлаши, ана шу муддатдан ўтган ҳар бир кун учун солиқ суммасининг белгиланган фоизи миқдорида пеня ҳисобланишини унутмаслиги лозим.
Изоҳ (0)