Хитойлик қизнинг жонига қасд қилишга уриниши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Қутқарувчилардан бири қўшни балкондан ўтиб, таёқ ёрдамида қизни квартирага киритишга ҳаракат қилди, бироқ у яна ортига қайтди. Шундан сўнг уни ўт ўчириш шланги ёрдамида ичкарига киритишди.
Қиз нега тўртинчи қават балконидан пастга ўзини ташламоқчи бўлгани маълум қилинмади. Унга кейинчалик тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бунгача қизни ярим соат ўзини пастга ташламасликка кўндиришга уринишганди.
Изоҳ (0)