Даниялик биолог Нильс Женсен катта тимсоҳни овқатга чалғитди ва унга миниб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Австралияда саёҳат қилиб юрган биолог катта тимсоҳни кўриб қолган. Унинг узунлиги 4,7 метрга, вазни эса 650 килограммга етган. Эркак ҳайвонни кичик кенгурунинг жасади билан чалғитган.
Тимсоҳ сувдан чиқиб, ўлжани ейишни бошлаган вақтда, Женсен ҳайвоннинг устига чиқиб, думининг асосига ўтириб олган. Кейинроқ эркак бу ишни селфига тушиш учун такрорлаган. Биологнинг омади келган ва жароҳат олмаган, чунки бу турдаги тимсоҳ энг катта ва хавфли йиртқичлардан саналади.
Биологнинг сўзларига кўра, у ўлим билан ўйнашган, бироқ бу арзирли бўлган. Австралия расмийлари биологга мурожаат қилган ва у «ўзига муаммони сўраб олгани» ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ (0)