Хитойда ўткинчилар 4-қават деразасидан тушиб кетган қизалоқнинг жонига оро кирди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Ҳодиса Чжесзян провинциясининг Венчжоу шаҳрида рўй берди. Уйда ёлғиз қолдирилган икки ёшли бола уйғониб, ота-онасини қидиришга тушади. Унга қараб туриши тайинланган бувиси қизалоқ уйқуга кетиши билан чиқиб кетганди.
Бола 4-қават деразасидан қулаб, то яқин орада жойлашган фабриканинг икки ишчиси етиб келгунча 18 метрча учишга улгурди.
Улар қизалоқни тутиб қолмаган бўлса ҳам, зарба кучини ўзига олишга муваффақ бўлди. Боланинг бир неча жойи шилинган бўлса, қутқарувчилари — 49 ёшли Дин Сзицай ва 57 яшар Юан Жуншеннинг қўли синди.
Расмийлар икки эркакка миннатдорлик билдирди ва 670 юандан мукофот топширди. Қизалоқнинг онаси қўшимча уларнинг ҳар бирига икки минг юандан тақдим этди.
Изоҳ (0)