Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик юқори даражада олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
«Ўзбекистонга ташрифга тайёргарлик ўта юқори даражада олиб борилмоқда. Биз бу ҳақда тегишли баёнотларни эълон қиламиз», деб таъкидлаган Песков журналистнинг жорий йил октябрь ойида мамлакатга амалга ошириладиган ташриф ҳақидаги саволига жавобан.
Олдинроқ Ташқи савдо вазирлиги Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви Тошкентда 18—19 октябрь кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берганди. Ташриф доирасида икки давлатнинг илк минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.
Изоҳ (0)