Бразилиядаги мактабда 28 сентябрь куни ўсмир тўппончадан ўт очди ва икки нафар синфдошини яралади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, ҳодиса Медианейра шаҳрида юз берган. 15 ёшли ўсмир мактабга тўппонча билан келган ва бошқа ўқувчиларга қарата ота бошлаган. Улардан икки нафари жароҳат олган, бир нафарининг жароҳати жиддий бўлган.
Ўт очган ўсмир ҳужум қилишда унга ёрдам берган бўлиши мумкин бўлган яна бир ўқувчи билан бирга полиция томонидан қўлга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир мерган синфдошлари томонидан қилинган таъқибдан азият чеккан ва қасд олишга қарор қилган.
Изоҳ (0)